Туркияда автобус ҳалокатга учради, оқибатда 6 киши ҳаётдан кўз юмди, 20 киши жароҳатланди

    18 октябрь куни эрталаб Аксарай-Анқара трассасида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди.

    Дастлабки маълумотларга кўра, Аксарай вилоятининг Аджипинар қишлоғи ҳудудида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган.

    Невшеҳир вилоятидан Кападокияга кетаётган автобус ҳайдовчиси номаълум сабабларга кўра бошқарувни йўқотди.

    Аксарай вилояти губернатори Меҳмет Али Кумбузўғлунинг маълум қилишича, воқеа содир бўлган вақтда автобусда 44 киши бўлган.

    Ҳодиса жойига тез ёрдам ва ўт ўчириш бригадалари юборилди, деб хабар беради azertag.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates