Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХХ хабарига кўра, “Ваз 2101” ва "Нива" русумли автомобиллар тўқнашиб кетган.
Мазкур ҳолатда “Ваз 2101” ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиққан ва светафор ишорасига бўйсунмай ҳаракатланган. Оқибатда ушбу йўлга қўшилиш мақсадида ички кўчадан чиқиб келаётган Қ.Қ бошқарувидаги "Нива" русумли автомобилига келиб урилган.
Ушбу йўл-транспорти ҳодисасида “Ваз 2101” русумли автомобиль йўловчиси А.З. енгил тан жароҳати олди.
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.