Қозоғистон: йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    Манғистау вилоятидаги (Қозоғистон) “Бейнеу-Тажен” трассасида ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, оқибатда олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна тўрт киши шифохонага ётқизилди.

    Бу ҳақда lada.kz хабар бермоқда.

    “Jac чегарадан ўтиш учун йўл четида навбатда турган MAN юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Автомобилда жами 10 киши бўлган. Улардан тўрт нафари Бейнеу марказий туман шифохонасига ётқизилди”, дейилади хабарда.

    Манғистау вилояти ИИБ ва соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, Россиядан Ўзбекистонга кетаётган енгил автомобилда ўн киши бўлган.

    Тўрт нафар жабрланувчининг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда, деб хабар беради kaztag.info.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates