Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари Индонезияда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Англияни турнирдан чиқариб юбориб, Ўзбекистон тарихида иккинчи марта турнирнинг чорак финалида ўйнайдиган бўлди.
Бунгача фақатгина Алексей Евстафеев мураббийлигидаги ўсмирлар 12 йил олдин – Мексика-2011да чорак финалгача етиб келганди.
Ўзбекистон ЖЧ-2023да 1/4 финалга чиққан Осиёнинг ягона жамоаси бўлди.