“Баҳс” қисқа метражли фильми Япониядаги ISCA халқаро кинофестивалининг Гран-при мукофотига сазовор бўлди

    Маданият 21 январ 2022 1336

    Кинематография агентлиги буюртмасига асосан "Ёшлик" киностудияси томонидан суратга олинган «Баҳс» қисқа метражли фильми Японияда бўлиб ўтган ISCA халқаро фестивалининг Гран-при мукофотини қўлга киритди.

    Фильмни сценарий муаллифи ва режиссёр Гулнора Иванова, оператор Абдулазиз Асатуллаев, постановкачи рассом Беҳзод Алимардонов, бастакор Марат Шункар, гример Мавжуда Ёқубова, картина директори Шариф Қосимбоевлардан иборат ижодий гуруҳ суратга олган.

    “Баҳс” аҳмоқона тортишув ҳақида ҳикоя қилади. Баъзида инсонлар ҳақлигини исботлашга уриниб, ўз яқинларини қандай хафа қилиб қўйганликларини билмай қоладилар. Эришилган бугунги ғалаба ҳаёт сарҳисоб қилинганидан кейин ўз қийматини йўқотади. Фильмнинг асосий ғояси шундаки, яқин инсонлар шубҳали ғалабалардан кўра муҳимроқдир.

    Мазкур драмада бош ролларни Ўлмасжон Сориев, Мадина Одилова, Маҳмуд Исмоилов, Малика Ибрагимова, Азамат Хасанбоев, Шуҳрат Хўжаев каби актёрлар ижро этишган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates