Mastercard ва Туризм қўмитаси қўшма семинар ўтказди

    Туризм 18 феврал 2024 2167

    Mastercard компанияси ва Туризм қўмитаси ўртасидаги қўшма семинар бўлиб ўтди.

    Мазкур семинар Mastercard компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида туризм соҳасида инновацияларни ривожлантиришга бағишланган.

    Бу Ўзбекистон 2023 йил октябрь ойида Mastercard Travel инновациялар марказига қўшилганидан бери биринчи тадбирдир.

    Семинарда иштирокчилар Ўзбекистон туризм секторининг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини оширишда рақамли ечимлардан фойдаланиш бўйича кўникма ва илғор тажрибалар бўйича фикр алмашдилар.

    Mastercard компаниясининг МДҲ ва Шарқий Европа минтақаси бўйича президенти Ясемин Бедир компания Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги стратегик мақсадларига эришишда ишончли ҳамкори эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистон 2025 йилгача 9 миллион сайёҳни жалб эта олишига, уларга ўзига хос маданият, тарих ва меҳмондўстлик, шунингдек, замонавий ва хавфсиз рақамли хизматларни таклиф этишига ишонч билдирди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates