Мулоқот давомида вазир иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳақида сўз юритди ва бунда мактаб маслаҳатчиларининг ролини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, семинар иштирокчиларининг “Ренессанс“ болалар оромгоҳида тажрибали маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида ташкил этилган маҳорат дарслари, топ университетлар стратегиялари (Портфолио, тадқиқот, амалиётлар, дарсдан ташқари машғулотлар), халқаро университетларга ҳужжат топшириш платформалари, ота-оналар ва устозлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш, мактаб маслаҳатчилари учун фойдали онлайн манбалар каби таклифлари тингланиб, шу каби мавзуларда сўз юритилди.
Таъкидлаш жоиз, “Президент иқтидорли фарзандлари“ ташаббуси ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастур асосида Президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи умумтаълим мактабларига бириктирилади ва ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчини танлаб олади.
Мазкур ўқувчилар АҚШнинг Гарвард, Ел, Колумбия, Корнел каби нуфузли олийгоҳларга тайёрланиши кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида: ўқув машғулотларида 200 нафардан зиёд мактаб маслаҳатчилари иштирок этмоқда. Жараёнлар 30 майга қадар давом этади.











