Марказий Осиёда тадбиркорлик тарихи

    Тошкент шаҳрида жойлашган Британия менежмент университетида Марказий Осиё бўйлаб тадбиркорлик - антропологик "орқага назар" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

    Семинарда дунёнинг бир қатор етакчи университетларининг етакчи профессор-қитувчилари, хусусан, Кембридж университети профессори Сидхарт Саксена, Тадбиркорлик тадқиқот маркази директори, таниқли олим профессор Филипп Шредер (Швейцария), бир қатор соҳа мутахассислари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.Семинарнинг ўзига хос хусусияти иқтисодиётга антропологик ёндашув назариясини ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборат бўлди.

    Ҳар бир давр ва соҳанинг ўзига хос юксалиш тараққиёти бор. Худди шу сингари Марказий Осиёда ҳам иқтисодий ўсиш ўзига хос жараёнлар, чиғириқлардан ўтган.

    Олимлар семинар давомида мазкур иқтисодий ўсиш нафақат ўз даври учун, балки жамиятда маънавий юксалиш учун ҳам ўзига хос хизмат қилганини таъкидлади.

    Семинар давомида Қирғизистон, Россия ва Хитой тадбиркорлари томонидан Марказий Осиё иқтисодий антропологиясига доир олиб борилган тадқиқотлардан фойдаланиб, иқтисодий диверсификация, профессионаллаштириш ва расмийлаштириш трансминтақавий интеграция билан қандай боғлиқлиги борасидаги 30 йиллик илмий ўрганишлар хулосалари иштирокчиларга маълум қилинди.

    Айтиш мумкинки, бу сингари изланишлар ва илмий тадқиқотлар нафақат халқаро миқиёсда илм-фан, балки мамлакатлар ўртасидаги яқин ҳамкорликка туртки бўлиши шубҳасиз.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates