Ўзбекистон «Осиё – Марказий Осиё – Европа» транспорт йўлагининг муҳим бўғини

    Инвестициялар 3 март 2023 748

    Жорий йил 2 мартда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир маслаҳатчиси Абдулла Ҳошимов ва Япония Савдо ассоциациясининг МДҲ бўйича Иқтисодий тадқиқотлар институти (ROTOBO) бош директори Такафуми Накай раҳбарлигидаги делегация ўртасида музокаралар бўлиб отди.

    Суҳбат чоғида халқаро юк ташиш, транзит, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, «Осиё – Марказий Осиё – Европа» йўналишида янги транспорт йўлакларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

    Япония ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларини Марказий Осиё билан боғлайдиган янги муқобил транспорт йўлакларини ўрганиш ва ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Шунингдек, мамлакатимиз транспорт паркини модернизациялаш, халқаро юк ташиш жараёнларини рақамлаштириш ва республикада янги логистика марказларини яратишга Япониянинг етакчи компаниялари сармояларини жалб этиш истиқболлари муҳокама этилди.

    Такафуми Накай икки томонлама инвестициявий, савдо-иқтисодий шерикликнинг барқарор ўсишини кўзлаб икки давлатнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича янги амалий таклифларни амалга ошириш доирасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини таъкидлади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates