Ўзбекистонлик чавандозлар учта медални қўлга киритди

    Мусобақанинг кейинги 3 босқичида юртдошларимиз ғалаба қозона олишса, келаси йил ўтадиган Жаҳон кубогининг финал босқичига йўл олишади.

    Пойтахтимизда от спортининг конкур йўналиши бўйича "Eurasia league Tashkent 2023" халқаро турнири ўз якунига етди.

    Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг сўнгги кунида спортчилар асосий йўналиш — Гран-при дастурида баҳс олиб боришди. Қувонарлиси, баландлиги 150 сантиметрни ташкил этган тўсиқлардан сакраш йўналишида барча совринли ўринлар ҳамюртларимизга насиб этди.

    Беллашувлар якунида олтин медални тажрибали чавандозимиз Бекзод Қурбонов қўлга киритди. "Мatts V.G." лақабли тулпори билан турнирда иштирок этган Бекзод масофани 90.93 сония ичида жарима очколарисиз босиб ўтишга муваффақ бўлди.

    Ундан кейинги ўрин ҳам ватандошларимиз Саидамирхон Турғунбоев ва Нуржан Туякбаевга насиб қилди.

    Қайд этиш жоиз, мусобақанинг кейинги 3 босқичида юртдошларимиз ғалаба қозона олишса, келаси йил ўтадиган Жаҳон кубогининг финал босқичига йўл олишади.

    Аҳамиятлиси, мусобақанинг иккинчи босқичига ҳам пойтахтимиз мезбонлик қилади. Беллашувлар 27-30 апрель кунлари ўтказилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates