Тошкент вилоятида ўтган 9 ойда давлат хизматлари бўйича 10 мингдан ортиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди

    Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан ваколатли ташкилот ва корхоналарнинг давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолияти ўрганилганда, айрим ташкилотлар фаолиятида тизимли муаммолар ва қонунбузилишлар аниқланди.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида хизмат кўрсатувчи ташкилотларда 61 маротаба ўрганиш, жумладан, 22 таси мурожаатлар асосида ва 39 маротаба мониторинг тадбирлари ўтказилди. Унда ваколатли органлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида 10 мингдан ортиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

    Буларнинг 6 минг 834 тасида муддат бузилган бўлса, 95 та ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган. 3 минг 293 та давлат хизматлари кўрсатилишига оид бошқа қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, масъул шахсларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилган. Қонунбузилиш ҳолатлари идоралар кесимида таҳлил қилинганда ҳокимликлар томонидан 3 минг 526 та, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан 3 минг 153 та, Қурилиш вазирлигининг ҳудудий тузилмалари ва Давлат кадастрлар палатаси ҳудудий тузилмалари томонидан 1 минг 236 та қонунбузилиши ҳолати аниқланган.

    Шунингдек, 187 та соғлиқни сақлаш соҳасида, 101 тасида солиқ органлари тизимида, 2 минг 236 тасида эса бошқа хизмат кўрсатувчи идоралар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди.

    Бошқарма томонидан ваколатли идораларга 485 та огоҳнома, 70 та тақдимнома киритилди. 107 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 2 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 121 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

    Аббос Аҳмедов,

    Тошкент вилояти адлия бошқармаси

    бўлими бошлиғи

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates