“Туркий дунё маданияти пойтахти” мақоми энди алифбо тартибида берилади

    Эътиборлиси, туркий дунё давлатлари ўртасида тарихий шахсларни хотирлаш, хусусан, жорий йилда Абдулла Қодирий таваллудининг 130 йиллигини кенг нишонлашга оид тадбирлар режаси белгиланди.

    Икки кун давом этган ТУРКСОЙга аъзо мамлакатлар маданият вакиллари иштирокидаги муҳокамалар ўз ниҳоясига етди.

    40-ТУРКСОЙ доимий Кенгаши йиғилишида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов ҳам нутқ сўзлади.

    Йиғилиш доирасидаги муҳокамада қатор масалалар кўриб чиқилди.

    Дастлаб, ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг 2023 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг, “ТУРКСОЙ назари” лойиҳаси кўриб чиқилиб, шу асосда келгусида туркий дунё маданиятини ривожлантиришга қаратилган вазифалар ва ташкилотда иш ҳажмининг ошаётгани, ҳамкорлик доирасининг кенгаяётгани ҳисобга олиниб, тузилма таркибини кенгайтириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

    Шунингдек, келгуси ўн йилликка мўлжалланган “Ёшлар стратегияси” доирасида ТУРКСОЙга аъзо давлатлар ижодкор ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар алмашилди. Бундан ташқари, 2025 йилдан бошлаб “Туркий дунё маданияти пойтахти” мақомини алифбо бўйича бериш масаласи кўриб чиқилиб, бир овоздан маъқулланди. Эътиборлиси, туркий дунё давлатлари ўртасида тарихий шахсларни хотирлаш, хусусан, жорий йилда Абдулла Қодирий таваллудининг 130 йиллигини кенг нишонлашга оид тадбирлар режаси белгиланди.

    Шу билан бирга туркий халқларнинг моддий ва номоддий маданий мероси рўйхатини тузиш бўйича ишчи комиссия ташкил қилишга келишиб олинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates