Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)га аъзо давлатларда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва туризм имкониятларини кенг тарғиб этиш мақсад қилган фотографлар Самарқандга етиб келишди.
14 та давлатдан келган, нуфузли нашрларда фаолият кўрсатувчи фотографлар ўз медиа материалларида Самарқанднинг тарихий диққатга сазовор ва туристик жойларидан ташқари этнографик анъаналарни ҳам акс эттиришни режалаштирган.
Маълумот учун, фотографлар юртимизнинг барча вилоятларида бўлиши кўзда тутилган.