Турксойда 2024 йилни "Абдула Қодирий" йили деб номлаш таклиф қилинди

    Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ТУРКСОЙ ташкилоти экспертлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

    Ўзбекистон Маданият вазирлигидан Сарварбек Фозилжонов иштирок этаётган мазкур йиғилиш 40-доимий Кенгаш Маданият вазирлари йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокамаси билан бошланди. Шунингдек, йиғилиш кун тартибида бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

    Хусусан, ТУРКСОЙ ташкилотининг 2040 йилгача бўлган қарашлари ҳужжат лойиҳаси, 2024 йилда режалаштирилган тадбирлар режаси, “ТУРКСОЙ элчиси” унвонини бериш кабилар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза ва таклифлар кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан эса Абдулла Қодирий таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан 2024 йил ташкилот доирасида “Абдулла Қодирий” йили ҳамда 2025 йилда Шаҳрисабзни “Туркий дунё маданияти пойтахти” деб эълон қилиш таклифи билдирилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates