Кино бўйича алоҳида анжуман ўтказилиши бежиз эмас: жорий йил 11 октябр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид бадиий ва ҳужжатли филмлар яратиш вазифаси қўйилган эди. Бу эса ўз навбатида маданий меросимиз билан чамбарчас боғлиқ ҳода янги медиа лойиҳаларни яратишни тақозо этади.
Нуфузли анжуманда Ўзбекистон тарихи ва тарихий шахслари ҳақида филмлар яратиш учун ТУРКСОЙ мамлакатлари кино ташкилотларининг ижодий ва ишлаб чиқариш имкониятларини бирлаштиришнинг янги механизмлари таҳлил қилинди.
Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон кино ташкилотлари раҳбарлари иштирокида туркий дунё мамлакатлари ўртасида келгусида ҳамкорликдаги филмларни ишлаб чиқариш мавзулари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ушбу мамлакатларнинг кино ташкилотлари раҳбарларининг Конгресс ишида иштирок этиши, уларнинг маданий меросини оммалаштиришга доир янги кинолойиҳаларни тақдим этиш борасида ТУРКСОЙ давлатлари киночилар иттифоқини яратишга оид келишув меморандуми имзоланди. Келишувга биноан келгусида Тошкент, Нукус ва Бухоро шаҳарларида анимацион мактаблар очилади.