Анқара шаҳрида бўлиб ўтган маросимда ижодкорга мукофотни ташкилот Бош котиби Султон Раев топширди.
ТУРКСОЙ медали бу — маданият ва илм-фан соҳаларида туркий дунёга сезиларли ҳисса қўшган шахсларга тақдим этиладиган нуфузли мукофотдир. У шахсий ютуқларни, маданий ҳодисаларни қўллаб-қувватлашни ҳамда маданиятни ривожлантиришдаги хизматларни эътироф этади.
Шуҳрат Ориф шу йилнинг май ойида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ўтказилган халқаро шеърият байрамида ТУРКСОЙ Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган эди.
Шоирнинг шеърлари инглиз, турк, озарбайжон, қирғиз, қозоқ, туркман, уйғур тилларига таржима қилинган.








