Жорий йилда ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти томонидан “Туркий дунё маданият пойтахти” дея эълон қилинган Озарбайжон Республикасининг Шуша шаҳри йил давомида турк дунёси маданиятини тарғиб қилиб, турли маданий тадбирлар ўтказиб келди.
Мазкур шаҳарнинг ўз мақомини якунлаши муносабати билан Шушада ташкил этилган маданий тадбирда туркий дунё маданият, санъат ва ОАВ вакиллари, тарихчи, санъатшунослар жам бўлди. Хусусан, Ўзбекистондан ҳам.
Маросим доирасида ТУРКСОЙнинг 2023 йил учун Медиа мукофоти ва ТУРКСОЙнинг махсус мукофоти бизнинг вакилларимизга ҳам насиб этди – "Маданият" газетаси бош муҳаррири Дилбаҳор Худойбердиева ҳамда "Ўзбекистон 24" телеканали директор ўринбосари Шунқор Чориев “2023 йил ТУРКСОЙ фаолиятини кенг ёритган журналист”лар қаторидан жой олди.