1 апрелдан Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади

    Транспорт 18 март 2022 3071

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Қазақстан темир жолы» МК» АЖ билан келишилган ҳолда жорий йилда Қозоғистон Республикасига биринчи йўловчи поезд ҳаракати ташкил этади.

    2022 йил 1 апрелдан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги 647/648-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади.

    Ушбу поезд «Нукус» вокзалидан ҳафтанинг сешанба, жума ва якшанба кунлари ва «Бейнеу» станциясидан душанба, чоршанба ва шанба кунлари жўнатилади.

    Ҳаракат давомида ушбу поезд Хўжайли, Қўнғирод, Жаслик, Қорақалпоғистон станцияларида ҳам тўхтаб ўтади.

    Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма - босқич очилиши кутилмоқда, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Шунингдек, хабар орқали қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкинлиги маълум қилинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates