1 миллиард 416 миллион сўмлик давлат хариди бекор қилинди 

    Ўзбекистон Бадиий академияси буюртмачилигида 2023 йил 8 май куни  “Алишер Навоийнинг бронза ҳайкалини яратиш ва Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида ўрнатиш хизмати” юзасидан 1 млрд 416,0 млн сўмлик давлат хариди ўтказилган.

    Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг ўрганишларига кўра, ушбу давлат харидини амалга ошириш жараёнида буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принсипи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талабларига амал қилинмаган ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларига ҳам йўл қўйилган.

    Хусусан, харидда иштирок этган 3 нафар талабгорнинг ҳужжатлари харид комиссиясининг раиси ва тўрт нафар аъзолари фойдаланган компютер (IP-манзиллари бир хил) орқали электрон платформага юкланган.

    Мазкур ҳолатлар бўйича давлат хариди ўтказилган куннинг ўзида харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментга юборилди.

    Агентлик тақдимномасига биноан Академия томонидан 11 май куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates