1 ноябрь ҳолатига Давлат дастуридаги 7 та, ҳудудий дастурлардаги 104 та вазифалар бажарилмаган

    Мамлакатимизда 30 ноябр 2022 868

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг ҳузурида Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган мақсадларга эришилганлик даражасини баҳолаб бориш мақсадида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат йиллик муқобил ҳисоботлар тайёрлаб борувчи Мустақил мониторинг ва баҳолаш жамоатчилик гуруҳи ташкил этилган.

    Жорий йил 29 ноябрда Тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 10 ойлик ижроси бўйича тайёрланган муқобил ҳисоботнинг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.

    Тайёрланган ҳисоботга кўра, Давлат дастури жами 398 та банддан иборат бўлиб, унда 671 та вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ муддатлар белгиланган. Шундан, 2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Давлат дастурининг 238 та банди бўйича 396 та вазифа ижроси таъминланиши зарур эди.

    Шу кунга қадар Давлат дастуридаги жами 266 та вазифалар ижроси таъминланган. Шу билан бирга, муддатларда тўлиқ бажарилмаган бандлар ҳам йўқ эмас. Давлат дастурида белгиланган 7 та вазифа бугунги кунга қадар бажарилмаган, 18 та вазифалар ижро муддатлари узайтирилган. Давлат дастурининг 105 та вазифа юзасидан ҳужжатлар лойиҳалари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган ва кўриб чиқиш ёки қабул қилиш учун тегишли идораларга киритилган бўлиб, кўриб чиқиш жараёнида.

    Хусусан, «Навоий КМК» АЖда 2026 йилгача қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни ошириш дастури доирасида 1,6 миллиард долларлик 16 та инвестиция лойиҳасини ишга туширишга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси қарорлари қабул қилинмаган (муддат 2022 йил 1 октябрь, масъул Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги).

    Ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёж, аҳолининг таклифларини инобатга олган ҳолда 31 та оилавий поликлиникани ташкил этиш белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 26 та поликлиника фойдаланишга топширилган (муддат 2022 йил октябрь, масъул Соғлиқни сақлаш вазирлиги).

    Муҳокамада таъкидлангандек, Тараққиёт стратегиясида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича янги тартибни жорий этиш кўзда тутилган эди. Бироқ тақдим этилаётган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатяптики, ҳудудий дастурларнинг ижроси ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Бу борада ҳар чоракда халқ депутатлари Кенгашларига ҳисоботлар тақдим этилиши белгиланган бўлсада, масъулларнинг ахборотлари эшитилмаган. Тақдим этилаётган ҳисоботлар ҳам номигагина бўлиб, мавжуд ҳолат юзасидан хулоса чиқариш имкониятини бермайди.

    2022 йил 1 ноябрь ҳолатига Ҳудудий дастурлар бўйича 104 та вазифалар бажарилмаган. Натижада аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсир кўрсатувчи муҳим ислоҳотлар лозим даражада амалга оширилмасдан қоляпти.

    Масалан, Андижон вилоятида жорий йилда 277 нафар ногиронлиги бор ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ҳар бирига 30 миллион сўмдан субсидия ажратиш кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунга қадар бирорта ҳам субсидия ажратилмаган.

    Жиззах вилоятининг Зарбдор, Бахмал ва Фориш туманларидаги 4 та маҳалла жамоат транспорти билан қамраб олинмаган.

    Бу каби салбий ҳолатлар Наманган, Навоий, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ҳам кузатилган.

    Аввалги муҳокамалардан фарқли равишда, Мустақил мониторинг ва баҳолаш жамоатчилик гуруҳи аъзолари таклифига асосан тадбирда Давлат дастурининг бажарилмаган бандлари бўйича масъул бўлган вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этиб, жамоатчиликка ҳисобот берди.

    Тадбир сўнггида Мустақил мониторинг ва баҳолаш жамоатчилик гуруҳи томонидан Давлат дастури ижроси доимий мониторинг қилиб борилиши ва ислоҳотларни ўз вақтида амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш муҳим эканлиги таъкидланди. Шунингдек, бу борада зарур таклиф ва тавсиялар ҳам ишлаб чиқилиши қайд этилди.

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates