10 июнь куни Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Транспорт 8 июн 2025 1192

    Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги учрашув сабаб Чилонзор туманининг бир қатор кўчалари автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

    Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармасининг хабар беришича, Чилонзор туманининг қатор кўчаларида жамоат тартибини сақлаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соат 16:00 дан тадбир тўлиқ тугагунга қадар бўлган вақт оралиғида транспортлар ҳаракати тўлиқ чекланади. Жумладан:

    — Чилонзор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота—Қатортол кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;

    — Чилонзор ва КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор—Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;

    Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси — КҲАЙдан—Муқимий кўчасигача бўлган қисми.

    Шунингдек, тадбир даврида қуйида келтирилган кўчаларда ҳаракат вақти-вақти билан қисман чекланади:

    —Алишер Навоий—Фурқат кўчалари чорраҳасидан;

    — Себзор—Ганга кўпригидан Фурқат кўчаси туннелга тушишдан;

    Зарқайнар кўчаси туннелга тушиш;

    — Бунёдкор кўчаси Камолон кўприк остидан;

    Бунёдкор кўчаси 2-даражали асосий йўлга чиқиш Озарбойжон элчихонаси асосий йўлга чиқишдан;

    Қатортол—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан;
    Чилонзор—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан;
    Бунёдкор-КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан;
    Бунёдкор 2-даражали йўли—Қатортол кўчалари чорраҳасидан;
    Чилонзор—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан;
    Бунёдкор—Гавҳар кўчалари чорраҳасидан;
    ТҲАЙ—Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан;
    «Эркин» ЙПХ масканидан оғир юк машиналари ва Чўпонота—Шота Руставелли кўчалари чорраҳасидан чекланади.

    Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates