100 нафар аёл иш билан таъминланди

    Ижтимоий ҳаёт 9 июн 2021 2285

    Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги «Жўйдам» МФЙда «Фарғона касаба ўқув ишлаб чиқариш маркази» МЧЖ ташкил қилинди.

    Бу ерда шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар прокуратураси билан биргаликда бўш турган бинога 400 миллион сўмга яқин маблағ жалб қилинди ва 100 нафар ишсиз хотин-қизлар ўқитилиб, бандлиги таъминланди. Улар болалар соғломлаштириш оромгоҳларига 7000 дона дастлабки маҳсулот турларини тайёрлаб беришди.

    Замонавий ишлаб чиқариш тармоғи очилиш маросимида вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров иштирок этди.

    – Ҳар бир оилага даромад керак. Бунинг учун эса меҳнат қилиш, шароит яратиш керак. Опа-сингилларимизни уйда бўш ўтириши ҳеч бир мезонга тўғри келмайди. Президентимизнинг «Аёллар дафтари»ни юритиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун секторларга берган топшириқлари асосида мана шундай ишлаб чиқариш марказлари иш бошламоқда. Бу ташаббус ҳали бардавом бўлади, ана шундай шундай кичик-кичик марказларни ташкил қилишимиз керак», - деди вилоят раҳбари.

    Маълумот ўрнида айтганда Фарғона шаҳрида 4 минг нафар аёл ана шундай марказлар орқали иш билан таъминланади.

    Шу куни «Аёллар дафтари»даги бир гуруҳ хотин-қизларга тикув машиналари ва печлар топширилди.

    Расулжон Камолов.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates