Вазирлар маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги" қарори билан Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига 63-3-банд қўшилган эди.
Унга кўра, 2023 йил1 ноябрдан бошлаб хонадонида ўртача истеъмол миқдоридан кўп электр энергияси ишлатувчи истеъмолчилар табақалаштирилган тарзда юқорироқ тарифда ҳақ тўлай бошлайди.
Электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган III гуруҳ (хонадонлар) истеъмолчиларига
— 1001 kWhдан 5000 kWhгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар;
— 5001 kWhдан 10 000 kWhгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар;
— 10 000 kWhдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади.