Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, 2025 йилнинг сўнгига қадар «103» тасарруфида мавжуд “Damas” русумли ва хизмат муддатини ўтаган бошқа турдаги автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш белгиланган.
Бугун автоуловлар ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиқиб, мавжуд эҳтиёжга кўра тақсимланди.
Жараёнларда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев иштирок этди. Таъкидландики, ушбу сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналари вилоятда тиббий хизмат сифати ва қамровини янада кенгайиши, чақирувлар вақтини қисқаришига имкон беради, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.