11 ёшли бола Болалар Омбудсманидан ёрдам сўради

    Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А.Юнусованинг шахсий қабулига 11 ёшли бола Н.Р. бувиси билан бирга келиб, онаси билан яшайдиган уйдан бувисиникига қочиб кетгани, опаси, акаси ва синглиси онаси билан қолганини ҳамда отаси вафот этганини маълум қилди.

    Онаси томонидан уч марта руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани мурожаатчи боланинг сўзларига кўра, бир куни онаси билан карта ўйнаганида карта тушиб кетгани учун онаси пичоқ билан кўкрак қафасига ургани, танасида пичоқ ўрни ширам бўлиб қолган.

    Шунингдек, 11 ёшли болакай мактабга бора олмаслиги, ўқишни билмаслиги, бувиси билан яшашни хоҳлашини, онаси доимий равишда ароқ ичишини унга яхши муносабатда бўлмаслигини маълум қилди.

    Жорий йилнинг 16 июнь куни ҳолатни жойига чиқиб ўрганиш учун Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А.Юнусова, Бола ҳуқуқларини таъминлаш сектори вакили ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоли боланинг онаси Ф.Р.нинг хонадонига борилди. Ф.Р.нинг ўзини одобсизларча тутиб, хонадон эшигини очмасдан, барчани ҳақоратлаб, кетишларини талаб қилган.

    Ҳолат юзасидан тезкорлик билан ҳамкор ташкилотлар, жумладан, ички ишлар органлари ходимлари билан ишлар олиб борилди. Шу куни Ф.Р.нинг спиртли ичимликлар таъсирида бўлганлиги ва бу ҳолат кўпдан бери давом этиб келаётганлиги, уйининг санитария ҳолати қониқарли эмаслиги ва қарамоғида бўлган болалари ғамхўрликсиз ва қаровсиз қолганлиги аниқланди.

    Ф.Р. даволаниш учун тиббий муассасага жойлаштирилди. Болалар онаси даволаниб оиласига қайтгунча Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Болаларга ҳуқуқий, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, давлат боланинг шахси, уй-жойи дахлсизлигини, хат-хабарлари сир тутилишини таъминлайди ҳамда болани эксплуатация ва зўравонликнинг барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий ва жинсий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол ёхуд инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан, шаҳвоний шилқимликлардан, ҳуқуқбузарликлар ва ғайриижтимоий ҳаракатлар содир этишга жалб этилишидан ҳимоя қилади, деб хабар беради Омбудсман матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates