Халқаро турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида Испания терма жамоаси кетма-кет иккинчи бор Европа чемпионати финалига чиққан Англия терма жамоасидан ғалабани тортиб олди. 17 ёшли футболчи ва турнирнинг асосий кашфиёти мазкур ўйинда ҳам фаоллиги билан ажралиб турди.
Ўйиннинг 47-дақиқасида Ямал ўйиндаги тўртинчи голли узатмани амалга оширди ва Европа чемпионатидаги голли узатмалар рекордини такрорлади. У ўз номини Стивен Цубер (Швейцария, Евро-2020), Аарон Рэмси (Уэльс, Евро-2016), Эден Азар (Бельгия, Евро-2016) ва Любинко Друлович (Сербия, Евро-2000) қаторига киритиб қўйди.
Ламин, шунингдек, турнир тарихидаги ғолиб бўлган энг ёш футболчи (17 ёш-у 1 кун), Евро тарихидаги энг ёш ассистент ва энг ёш футболчи (16 ёш-у 338 кун) бўлди. Франция терма жамоасига қарши ярим финалдаги ўйинда Ямал турнирнинг учинчи рекордини ўрнатди ва Европа чемпионатидаги энг ёш гол муаллифига айланди (16 ёш-у 362 кун), деб хабар беради tengrisport.kz.