198 оиланинг коммунал хизматлардан қарздорлиги тўлаб берилди

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан "Инсонга эътибор – оила ва жамият ривожи пойдевори" шиори остида хайрия акциясини ўтказди.

    Лойиҳанинг асосий мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг коммунал тўловлардан юзага келган қарздорликларини тўлаб бериш ҳамда аҳоли вакилларига экологик тоза энергия ресурсларидан барқарор ва самарали фойдаланишни тарғиб қилишдан иборат.

    Акция доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман ва шаҳарларида истиқомат қилаётган 198 ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг коммунал тўловлар бўйича 41 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги федерация томонидан тўлаб берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates