Маҳаллий иқтисодиётни, жумладан, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, тоғ-кончилик, фармацевтика соҳаларини ривожлантиришдаги салмоқли илмий ҳажмдор маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда янги технологияларни тадбиқ этиш, мавжудларини такомиллаштириш, ФА илмий ишланмалари билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида ташкил этилган кўргазмада Фанлар академияси олимларининг 200га яқин ишланмалари намойиш этилмоқда. Физика-математика, техника, кимё-биология ва гуманитар йўналишдаги илмий муассасалар, музейларнинг қишлоқ хўжалиги, кимё, фармацевтика саноати учун ишланмалари, монографиялар, китоб-альбомлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Шунингдек, кўзргазмада хорижий давлатлар элчихоналари, йирик саноат корхоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги кластерлари, 10 дан ортиқ вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этаётир.
Мазкур кўргазма олимлар томонидан яратилаётган илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилиш, сўнгги илмий ишлар натижалари билан кенг жамоатчиликни таништириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш имконини бериши билан аҳамиятлидир.