“Дунё” ахборот агентлиги 10 май куни хабар беришича, Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ташкил этган видео мулоқотда томонлар мамлакатимиз ички бозорида гўшт маҳсулотларига эҳтиёж ортиб бораётганлиги қайд этилди ва лойиҳани тез орада амалга оширишга келишиб олинди.
Маълумки, 2020 йилнинг апрелида Италиянинг ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луиджи Ди Майо Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига техник ва маслаҳат ёрдами кўрсатишга ҳозирлигини билдирган эди.
Рауф Нуруллаев