Тадбирда, «E.R» МЧЖ раҳбари “Х.М.” ва жамият менеджери “Б.Ч.” бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро “А.М.”нинг ишончига кириб, уни алдаб, унга ва онасига юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 20.000 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш учун “Ҳаж визаси” қилиб беришни ваъда қилиб, шундан 4.000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаролар “Я.Х.” ва “М.Б.” ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.