Тошкент вилоятида 2022 йил ҳосили учун 103 минг 845 гектар суғориладиган майдонга ғалла экиш режалаштирилган.
Ушбу ғалла экиладиган майдонларни юқори сифатли уруғликлар билан таъминлаш мақсадида вилоят бўйича мавжуд 3 та дон корхоналари томонидан 30 минг 215 тонна, «Нурли Диёр» МЧЖ томонидан 1 минг 500 тонна, «Агровер» МЧЖ томонидан 35 тонна сара уруғлик дон қабул қилинган.
Вилоят бўйича жамғарилган бошоқли дон уруғликлари дон корхоналари тасарруфидаги 7 та уруғлик дон тайёрлаш цехлари томонидан тозаланиб, сараланиб, дориланади ва қадоқланади.
Айни кунларда далаларга ғалла экиш жараёнлари пешма пеш олиб бориляпти, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.