Адлия вазирлиги маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос давридаги билан солиштирилганда 11 минг 256 тага кам.
Жумладан, эр ва хотин 30 ёшгача бўлганлар ўртасида 251 минг 340 та, 50 ёшдан ошганлар ўртасида 10 минг 550 та никоҳ тузилди.
Ҳудудлар кесимида 30 ёшгача бўлганлар ўртасидаги никоҳнинг энг юқори кўрсаткичи Самарқанд вилоятида қайд этилди. 50 ёшдан ошганлар ўртасидаги энг кўп никоҳ эса Тошкент шаҳрида тузилган.