2023 йилда Туркманистон Амударё сувидан энг кўп фойдаланган мамлакат – тадқиқот

    2023 йилда Амударёдан умумий сув олиш миқдори 47,5821 куб километрни ташкил қилди (Афғонистоннинг сув сарфини ҳисобга олмаганда).

    Ўтган йили Туркманистон Амударё сувидан фойдаланиш бўйича етакчилик қилди, бу мазкур дарёдан сув олишнинг қарийб 42 фоизини ёки 19,9 куб километрдан кўпроқни ташкил қилди.

    Сув сарфининг 38,4 фоизи (тахминан 18,3 км3), Тожикистон 19,8 фоизи (9,4 км3 дан ортиқ) Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.

    Афғонистон бўйича маълумотлар йўқ, лекин сув олиш бўйича у қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, ҳозирда ҳеч бўлмаганда 4-ўринни эгаллаб турибди.

    Бу статистик маълумотлар минтақадаги аҳоли сони энг кам бўлган Туркманистонда сувдан ниҳоятда самарасиз фойдаланилаётганининг ёрқин далилидир. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 7 миллиондан сал кўпроқ аҳоли истиқомат қилади, мустақил ҳисоб-китобларга кўра, 5 миллиондан сал кўпроқ. Расмий аҳоли маълумотларидан келиб чиқилса ҳам Туркманистоннинг 2023 йилда Амударёдан сув олиши аҳоли жон бошига 6741,7 м3 сувни ташкил қилди.

    Бу кўрсаткич бўйича Туркманистон минтақадаги барча қўшни давлатлардан олдинда, бутун дунёда рекордчилардан бири ҳисобланади.

    Кўплаб оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Туркманистон суғоришда фойдаланиладирган сув танқислигидан доимий равишда азият чекмоқда. Кўрсатилган сабаблар қаторида қатъий марказлашган бошқарув тизимига қурилган тизимнинг ўта самарасизлиги, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари малакасининг юқори эмаслиги, коллектор ва суғориш каналлари тизимининг ёмонлашуви, ерларнинг шўрланиши, канал тизимлари орқали сув ташишда кўп сув йўқотилиши ва бошқалар келтириб ўтилган.

    Бундан ташқари, сўнгги бир неча йил ичида, айниқса 2021 йилда қурғоқчилик юзага келди, деб хабар беради meteojurnal.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates