2023 йилнинг энг яхши бутунжaҳон туризм қишлоғи бўлган Сентобда байрам

    Сентоб туризм қишлоғи «2023 йилнинг энг яхши бутунжaҳон туризм қишлоғи» номинациясини қўлга киритганлиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

    Навоий вилояти туризм бошқармаси ҳамда Нурота тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги Сентоб туризм қишлоғи «2023 йилнинг энг яхши бутунжaҳон туризм қишлоғи» номинациясини қўлга киритганлиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

    Байрам тадбирида вилоят ҳокими ўринбосари С.Мирзаев, туман ҳокими A.Файзиев, шунингдек, юртимиздаги туроператорлар ва туризм йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик этди.

    Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари С.Мирзаев ҳамда туман ҳокими A.Файзиевлар Сентоб қишлоғида амалга оширилган ишлар тўғрисида сўз юритиб, «2023-йилнинг энг яхши туризм қишлоғи» номинацияси ғолиби бўлганлиги билан Сентоб аҳолисини самимий муборакбод этишди.

    Жараёнда санъаткорлар томонидан дилтортар куй-наволар ижро этилиб, байрам иштирокчиларига хуш кайфият улашди.

    Эслатиб ўтамиз, Самарқандда UNWTO Бош Aссамблеясининг 25-сессияси доирасида "Best Tourism Villages 2023 Awards" (2023-йилнинг энг яхши туризм қишлоғи) номинацияси бўйича Навоий вилоятининг Сентоб қишлоғи ғолибликни қўлга киритган эди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates