2023 йилнинг июль ойи расман тарихдаги энг иссиқ ой сифатида тан олинди

    Олимлар 2023 йилнинг июлини Ер юзидаги энг иссиқ ой деб эълон қилишди. У аввалги ҳарорат рекордини катта фарқ билан ортда қолдирди.

    Ёзнинг иккинчи ойида ўртача глобал ҳарорат Цельсий бўйича 16,95 даражани ташкил этди. Бу 2019 йилда қайд этилган аввалги максимал кўрсаткичдан 0,3 даражага юқори.

    Июль ойида АҚШнинг жануби-ғарбий қисмида, Мексикада, шунингдек, Европа ва Осиёнинг бир қанча мамлакатларида ғайритабиий юқори ҳарорат кузатилди. Мазкур ойнинг 2 санасидан бошлаб ҳарорат рекордлари қайд этила бошлади. Климатологлар бу ой рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлиши мумкинлигини олдиндан тахмин қилишди ва август ойи бошида ўтказилган ҳисоб-китоблар буни тасдиқлади.

    2023 йил июль ойи саноатгача бўлган даврга нисбатан ўртача 1,5 даражага, 1991-2020 йилларга нисбатан эса 0,7 даражага иссиқ бўлган, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates