2024 йилда топилган астероид Ер билан тўқнашиши мумкин

    2024 йилда топилган астероид Ерга қулаб тушиши мумкин. 2024 YR4 нинг сайёрамиз билан тўқнашув эҳтимоли 1:83 деб тахмин қилинмоқда.

    Фалокат 2032 йилда содир бўлиши мумкин.

    Астероиднинг кенглиги 60 метрга баҳоланмоқда. Ҳозирда у биздан тахминан 43 миллион километр узоқликда жойлашган.

    Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази (NASA) ҳисоб-китобларига кўра, астероид 2032 йилнинг 22 декабрида Ерга жуда яқин масофада яқинлашади. У сайёрамиздан 106 200 километр узоқликда учади. Аммо орбитанинг ноаниқлигини ҳисобга олсак, бундай яқинлашиш унинг Ер билан тўғридан-тўғри тўқнашиб кетишига олиб келиши мумкин. Оқибатда атмосфера портлаши (ҳаво портлаши) ёки катта кратер ҳосил бўлиши мумкин.

    2024 YR4 астероиди NASAнинг энг хавфли фазовий жисмлар рўйхатида биринчи ўринга кўтарилди. Тўқнашув коэффициенти 1:83, бу тарихдаги энг юқори коэффициентлардан биридир.

    2024 YR4 астероиди ATLAS лойиҳаси доирасида кашф этилган. Олимлар унинг тушиши мумкин бўлган зонани ҳисоблаб чиқишди – бу Жанубий Америкадан Атлантика бўйлаб Жанубий Африкага ўтадиган “коридор”.

    Объект ҳажмини Тунгуска метеорити билан солиштириш мумкин, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates