2025 йилда 4 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияси тармоққа уланиши кутилмоқда

    2025 йилда Ўзбекистонда магистрал электр тармоқлари орқали 76 миллиард 100 миллион киловатт соат электр энергиясини узатиш мақсади қилинган.

    УзАнинг маълум қилишича, бу ҳақда 16 январь куни АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари“ акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи ўринбосари Маҳфуза Сувонова маълум қилган.

    Унда таъкидланишича, 2025 йилда 76 миллиард киловатт соат электр энергиясини узатиш, электр энергияси истеъмолини қисқартириш, янги электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларни ишга тушириш режалаштирилган.

    Шунингдек, 2025 йилда 1350 мегаватт қувватли 4 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 100 мегаватт қувватли 1 та шамол электр станцияси тармоқларга уланиши кутилмоқда.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates