Мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган ҳамюртларимиз дастлабки ўйинни эронлик ёшларга қарши ўтказиб, рақибни йирик 19:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
«Ҳумо арена» мажмуаси мезбонлик қилган баҳсдан олдин тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Халқаро муз устида хоккей федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.
Маълумот учун, жамоамиз мусобақада «А» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унда Эрондан ташқари Таиланд, Малайзия ва Қувайт жамоалари ҳам бор.