ЖЧ-2023 фаворитлари турнир финалида икки марта ҳисобда орқада қолишди, аммо ўйинда урилган етти гол билан ғалабани тортиб олишга муваффақ бўлишди.
Учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ Германия ҳисобни очди: 21 ёшли Жон-Жейсон Петерка ўз зонасидан жамоадошининг узоқ узатмасидан сўнг гол урди.
3 дақиқадан сўнг Канада вазиятни ўнглади: Германия терма жамоаси ҳимоячилари шайба учун курашда суст ўйнашди, Самуэль Блэйз эса шайбани дарвозанинг бўш бурчагига жойлай олди – 1:1.
Учрашувнинг 34-дақиқасида европаликлар яна гол уришди – Даниэл Фишбух рақиб дарвозаси олдида муваффақиятли ўйнади шайбани дарвозага жойлади (2:1).
Канадада яна гол билан жавоб қайтарди. Голни ҳужумчи Лоусон Крауз киритди.
Кейин шимолий америкаликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Учрашувнинг 45-дақиқасида Блайт шайбани дарвозага йўллади (2:3).
7 дақиқадан сўнг ҳисоб 2:4 бўлди. Канада терма жамоаси сардори Тайлер Тоффоли дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида немис жамоаси дарвозабонни алмаштирди, бироқ тарихда илк бор чемпионликни қўлга кирита олмади, деб хабар беради tengrinews.kz.
Скотт Лоутон бешинчи голни бўш қолган дарвозага йўллади – 2:5.