Тур доирасида Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси лига етакчиларидан бири – "Актобе"га қарши музга чиқади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Маълумот учун, "Актобе" айни пайтда турнир жадвалида 2, "Ҳумо" эса 8-ўринни эгаллаб турибди. Хоккейчиларимиз шу ҳафта бошида ўтказилган бундан олдинги ўйинда "Бейбарис"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган эди.