2028 йил 1 январга қадар ов қилишга чеклов жорий қилиниши мумкин

    Мораторий фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштириладиган ёввойи ҳайвонларни овлаш ҳамда санитар мақсадларда ов қилишга татбиқ этилмайди

    Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Лойиҳада 2025 йилда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва уларни кейинги авлодга етказиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириш кўзда тутилган.

    Жумладан:

    2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун тасдиқланган квоталар ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномаларни электрон аукцион орқали бериш жорий этилади.

    Бунда:

    • квоталар Фанлар академияси томонидан ҳар йили аниқланадиган ўсимлик захираси асосида шакллантирилади;
    • квота ва рухсатномалар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланиб, аукционга чиқарилади.

    Шунингдек, ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилинади.

    Бунда:

    • мораторий фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштириладиган ёввойи ҳайвонларни овлаш ҳамда санитар мақсадларда ов қилишга татбиқ этилмайди;
    • овчиларга муқобил машғулот сифатида ҳудудларда ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган махсус полигонларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади;
    • шаҳарлардаги табиий сув ҳавзалари ихтиофаунасининг популяциясини қайта тиклаш мақсадида республиканинг марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойларда 2025 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 тоннадан кам бўлмаган чавоқлантириш ишлари амалга оширилади.

    Мазкур банднинг сўзсиз, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашга масъул этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари белгиланган.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates