Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.
Қайд этилишича, Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келмоқда.
Магистраль йўлларга кучли қор бўронлари ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.
"Шу муносабат билан, қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётга чиқишларини, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмай туришларингизни сўраймиз", дейилади хабарда.