Ноқонуний олиб чиқилаётган салкам 110 минг АҚШ доллари божхонада ушлаб қолинди

    Божхоначилар салкам 110 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйишди.

    Божхона қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилинишича:

    • Нью-Йоркка парвози олдидан йўловчилардан бири қўл сумкасидаги 42 200 АҚШ доллари;
    • Истанбулга учиб кетаётган 2 нафар йўловчидан бирининг 19 900 АҚШ долларини, иккинчисининг эса 18 200 АҚШ доллари;
    • Пекинга сафарга отланган хорижий фуқаро йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 12 200 АҚШ долларини олиб чиқаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

    Шунингдек, божхона ходимлари Бишкекка учиб кетаётган йўловчининг 4450 АҚШ долларини ва Нью-Йоркка учиб кетаётган йўловчининг 11 810 АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишини бартараф этишди.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

    Рақамларга кўра, республикамиз божхоначилари ўтган 2024 йилда 37,5 млрд сўм эквивалентидаги валюта қимматликларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди.

    Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар фақатгина эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан божхона назорати қоидаларига риоя этган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишлари мумкин.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates