Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳри, Учтепа туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Учтепа туманидаги яшаш уйлар олдида фуқаро Р.Н. томонидан “шартли харидор”га 9 дона картон қутиларда ва 1 дона полиэтилен пакетда бўлган, умумий қиймати 100 млн. сўмлик, 264 минг дона “Британик” номли пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.