Пиротехника ва тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

    Умумий баҳоси 33,9 миллион сўмлик пиротехника буюмлари ҳамда қиймати 31,8 миллион сўмлик 2 970 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ушланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган вилоятидан келган О.Ю.нинг бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, жами 243 дона “Зимний лес”, “Новый век”, “Волк”, “Карнавальная ночь” ва “Суппер праздник” номли умумий баҳоси 33,9 млн сўмлик пиротехника буюмлари ҳамда қиймати 31,8 млн сўмлик 2 970 қути “Милано” ва 460 қути “Зумрет” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) ва 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates