Унга кўра, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида ўтказилган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, хонадонда ҳовлисида техника хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиб ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф солган ҳолда сақланаётган хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 407 миллион сўмлик 2 турдаги жами 5 мингдан зиёд пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.