2,8 млрд. сўм қарзи бўлган корхонанинг 100 дан ортиқ мол-мулклари хатланди

    Қарздордан қарзни ундирув ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси иш юритувига келиб тушди. Шу куни ижро ишини қўзғатиш қарори қабул қилиниб, томонларга юборилди.

    Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.

    Маълумотларга кўра, қарздор корхонага нисбатан қонун талаби асосида 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган бўлиб, бироқ қарздор катта миқдордаги қарз суммаларини қопламаган.

    Шундан сўнг, Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Олмазор тумани, “Қорасарой“ кўчасида жойлашган корхонанинг манзилига чиқилиб, қарздорга тегишли бўлган 105 турдаги ускуналар хатланди.

    Мазкур хатланган ускуналар вақтинча сақлаш учун корхонанинг бош ҳисобчисига топширилган. Давлат ва тадбиркорлар фойдасига ундирилиши лозим бўлган 2,8 млрд. сўм миқдоридаги қарз суммаларини ундириш мақсадида мазкур ускуналарни онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилиб, савдолардан тушган пул маблағлар қарздорликлар қопланишига йўналтирилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates