МИБ томонидан ундирилган маблағлар кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ошди

    Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов амалга оширилган ишлар ва ижро этиш соҳасида кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди.

    МИБ органлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида, жорий йилнинг 9 ойи давомида, жами 35,2 трлн. сўм маблағлар ундирилди. Амалда умумий ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 трлн сўмга ёки 23 фоизга ошди.

    Биргина, давлат фойдасига 14,9 трлн сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлар фойдасига 18,8 трлн. сўм ҳамда фуқароларимиз манфаатлари учун 1,4 трлн. сўмдан зиёд ундирувлар амалга оширилди.

    Бюронинг ахборот технологиялари ёрдамида масофавий ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилмасдан ва фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмаган ҳолда, 588,6 млрд. сўмлик 1,6 млн.та ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.

    Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган - “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан боғлиқ жамғармаларига 798 млрд. сўм ёки ўтган мос даврга нисбатан 121 млрд. сўм кўп маблағ йўналтирилди.

    Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига жами 1,4 трлн. сўм алимент пуллари ундирилган. “Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 1.492 нафар ундирувчилар фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 31,3 млрд сўм маблағлар тўлаб берилди.

    Ишсиз алимент тўловчиларнинг 19 минг 638 нафари ишга жойлаштирилди, 10 мингдан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилди.

    Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 570 нафар шахслар ишга тикланиб, уларга тўланмасдан қолган 30,6 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.

    Ижро ҳаракатларини рақамлаштириш борасида жорий этилган тизимлар имкониятларидан самарали фойдаланилмоқда.

    Жумладан, ижро иши қўзғатилгани ва қўлланилган чекловлар тўғрисида қарздорларни огоҳлантириш тизими орқали 64 млн.та “SMS-хабарнома”лар юборилди.

    Қарздорлик ҳақида ўз вақтида хабар берилиши натижасида, 1,5 млн.та ижро ишлари ихтиёрий муддатда тамомланди. Шу билан бирга, Бюро органларига келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш борасида, ҳар бир мурожаат танқидий таҳлил қилиниб, бу борада муҳим чоралар кўрилмоқда.

    Фаолиятга ошкоралик бериш ва жамиятда ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида 35 минг 300 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлса, 14 минг 700 га яқин тадбирларни ёритишда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланилди.

    Ҳозирда ҳам, фаолиятга илғор тажрибаларни кенг жорий этиш, айниқса ижро этиш соҳасини янада рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates