Гаровдаги “KAMAZ 6520” аукционга қўйилади...

    Фуқаро олган кредити мунтазам тўлаб борганида, маъмурий жарима, давлат божи, ижро йиғими каби ортиқча тўловлар тўламаган ҳамда автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилмаган бўлар эди.

    Гаров - бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши ҳисобланади.

    Маълумки, Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.

    Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг «Ҳамкорбанк» АТБ фойдасига О.У.нинг 260 млн. сўм кредит қарзи ундирувини гаров мулки ҳисобланган «KAMAZ 6520» русумли юк машинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Ш.Рашидов туман бўлимига келиб тушган.

    Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.

    Мазкур ижро иши доирасида қарздор О.У бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортиб келган.

    Ижро ҳаракатлари давомида гаровда бўлган Камаз русумли юк машинаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

    Фуқаро олган кредити мунтазам тўлаб борганида, маъмурий жарима, давлат божи, ижро йиғими каби ортиқча тўловлар тўламаган ҳамда автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилмаган бўлар эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates