3 та вилоятда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиш халатларига чек қўйилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ ва Қўшработ тумани бўлими, вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Х.Б фуқаро Ю.Қга 4 000 АҚШ долларини 50,9 млн сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганди.

    Шунингдек, Департаментнинг Пайариқ ва сир Оқдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.У. фуқаро А.А.га 3 100 АҚШ долларини 39,5 млн сўмга сотаётган вақтида ушланиб, 3 292 АҚШ доллари, 10 ЕВРО ва 62 410 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

    Департаментнинг хора Янгибозор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Г. фуқаро О.С.га 3 400 АҚШ долларини 43 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates